Жаҳон | 23:40 / 27.09.2024
9575
3 дақиқада ўқилади

Украина Қуролли Кучлари фронтга келган янги аскарларнинг ярмидан айрилмоқда

Украинада сафарбарлик даражаси ойига тахминан 30 минг кишини ташкил этади — бу Россия ҳукумати ўз армиясига жалб қилаётган шартнома бўйича аскарлар сонига тенг.

Фото: Украина қуролли кучлари Бош штаби

Украина ҳукумати сафарбарлик тўғрисидаги янги қонунни қабул қилишни қарийб бир йил чўзди. Шунга қарамай, май ойидаги сафарбарлик фронтдаги вазиятни яхшиламади. Янги аскарлар жанг қилишни билмайди, уларнинг ярмидан ортиғи ҳалок бўлмоқда ёки яраланяпти. Бу ҳақда Финанcиал Тимесъга ўнлаб аскар ва командирлар маълум қилди.

Юқори мартабали украин амалдорининг сўзларига кўра, сафарбарлик даражаси ойига тахминан 30 минг кишини ташкил этади — бу Россия ҳукумати ўз армиясига жалб қилаётган шартнома бўйича аскарларнинг сонига тенг. Аммо Украина қуролли кучлари (УКҚ) ҳарбий хизматчиларининг мотивацияси паст, улар жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши тайёрланмаган. «Уларнинг айримлари душманга ўқ отишга қўрққанидан шунчаки қотиб қолади ва қопда ёки оғир яраланган ҳолда ортга қайтади», — дейди Донецк области мудофаасида иштирок этаётган бўлинма командирларидан бири.

Газета суҳбатлашган командирларнинг баҳолашича, янги хизматга келган аскарларнинг 50-70 фоизи фронтга келганининг биринчи кундаёқ ҳалок бўлмоқда ёки яраланмоқда. Шунингдек, уларнинг бир қисми дезертирлик содир этади. «Улар позицияга тушиб қолганида аксарияти биринчи снаряд портлаши билан қочиб кетади», — дейди 72-механизациялашган бригададаги ҳарбий қисм командири ўринбосари.

Сентябр бошида 40 ёшгача бўлган олти кишидан иборат гуруҳ Покровск яқинида душманнинг доимий ҳужумларига муваффақиятли қаршилик кўрсатган эди. Уларнинг командирини сўзларига кўра, ушбу ҳарбийлар юздан ортиқ Россия аксарини ўлдирган: «Улар жанг майдонига ташланганида титраб қолишганди. Аммо улар ухламай, дам олмай ўз ишларини бажарди ва позицияни ушлаб қолди».

Уларнинг ўрнига келган саккиз нафар аскарнинг фақат икки нафарида жанговар тажриба бўлган. Қолган олти нафар ёш аскар (асосан 40 ёшдан катта) бир ҳафта давомида ўлдирилган ёки яраланган. Гуруҳ ортга чекинишга мажбур бўлган.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги разведкасига кўра, айнан шу каби вазиятлар кунига 1000-1200 нафар аскаридан айрилиб бўлсада Россия армиясига Донецк областида олдинга силжишига ёрдам бермоқда.

Мавзуга оид