Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўз етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябр куни Исроилнинг Байрутга йўллаган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлган. Гуруҳ ўз баёнотида “Ғазо ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ливан халқини ҳимоя қилиш учун” жангларни давом эттиришга ваъда берган.
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўзининг раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилгани ҳақидаги Исроил даъволарини тасдиқлади. Маълум қилинишича, Насруллоҳ 27 сентябр куни Исроилнинг Байрутга йўллаган зарбалари оқибатида ҳалок бўлган.
“Ционистларнинг жанубий ҳудудларга босқинидан сўнг [...] ватандошларга ҳамдардлик ва таъзия изҳор этамиз. “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти [...] душманга қарши курашиш, Ғазо ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш, Ливан ва унинг собит ва ҳурматли халқини ҳимоя қилишда жангларни давом эттиришга ваъда беради”, – дея гуруҳнинг баёнотини келтирмоқда Al-Jazeera.
Исроил армияси жума куни кечқурундан буён “Ҳизбуллоҳ”нинг 140 дан ортиқ нишонларига зарба берган. Жумладан, “Байрут ҳудудидаги турар-жой бинолари остидаги” инфратузилма объектларига ҳам зарба берилган.
Байрутга ҳужумларнинг сўнгги тўлқини Ливан пойтахтининг зич жойлашган жанубий чеккасидаги кўплаб турар-жой биноларини вайрон қилган. Натижада минглаб одамлар уйларини ташлаб кўчаларга чиқишга мажбур бўлмоқда.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Байрутга берган зарбалари натижасида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати раҳбари Ҳасан Насруллоҳ, “Ҳизбуллоҳ” жанубий фронти қўмондони Али Карки ва гуруҳнинг бошқа қўмондонлари йўқ қилингани ҳақида баёнот берган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025