Ўзбекистон | 16:00 / 28.09.2024
1701
2 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Аюб Юнусов Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори Ғаним Сулаймон ал-Ғаниман билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес-қулайликлар, уларга тақдим этилаётган имтиёзлар, хусусийлаштириш жараёнлари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори учун устувор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказилди. 

Кувайт Инвестициялар агентлиги ижрочи директори Ғаним Сулаймон ал-Ғаниман сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти юксалиб бораётганини юқори баҳолади. Шунингдек, у тақдимоти ўтказилган этилган барча инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва уларни Кувайт инвестициялари асосида амалга ошириш учун ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. 

Учрашув якунида, Кувайт Инвестициялар агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳаларда кувайтлик инвесторларнинг иштирокини Ўзбекистоннинг тегиш вазирлик ва идоралари билан муҳокама қилиш мақсадида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди.

Мавзуга оид