Жаҳон | 10:30 / 30.09.2024
3428
3 дақиқада ўқилади

ГФР канцлерлигига номзод: Киев учун ғалаба - ҳудудлар назорати

ХДИ раиси Фридрих Мерц Украинадаги 2,5 йиллик уруш натижаларини «ҳушёрликка чорловчи» ҳамда Берлин жуда кеч ҳаракат қилишни бошлаган ва жуда кам иш қилган, деб ҳисоблайди.

Фото: Revierfoto / imago-images.de / Global Look Press

Украинанинг Россияга қарши урушда ғалабаси унинг ҳудуди устидан назоратни қайтариш ва Россия қўшни давлатга ҳужум қилишни тўхтатадиган вазият бўлиши керак. Бу фикрни 29 сентябр, якшанба куни Bild таблоидига берган интервюсида мухолифатдаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц билдирди.

«Украина ҳеч қачон Россияни (ҳарбий жиҳатдан) мағлуб эта олмайди, - деди Мерц. - Аммо мен учун ғалаба унинг ҳудуд устидан суверенитетини қайтариб олиши кераклигини англатади. Биз Россияга ҳарбий куч ишлатиш билан урушни давом эттириш бефойда эканлигини кўриш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак».

Фридрих Мерц Сара Вагенкнехт ҳақида

Январ ойида ўз партияси - «Сара Вагенкнехт иттифоқи — соғлом фикр ва адолат»ни рўйхатдан ўтказган сўллар собиқ етакчиси Сара Вагенкнехт ҳақида гапирар экан, Фридрих Мерц уни «Германияда кўпчилик томонидан қабул қилинган юқори интеллектуал демагог» деб атади.

Саксония, Тюрингия ва Бранденбург парламентлари (ландтеглари)га сайловларда Германия сиёсий майдонида янги бўлган «Сара Вагенкнехт иттифоқи — соғлом фикр ва адолат» партияси Турингияда 15,8 фоиз, Саксонияда 11,8 фоиз, Бранденбургда 13,5 фоиз овоз тўплаб, юқори натижаларга эришди.

Бу партия дастурининг асосий бандларидан бири Киевга қурол етказиб беришдан бош тортиш ва Берлиннинг Украинада дипломатик йўллар билан тинчликка эришишга қаратилган фаолиятини кучайтиришдир. Айрим кузатувчилар Сара Вагенкнехт сиёсатини Кремл манфаатларига хизмат қилади, деб танқид остига олади. Бироқ, унинг ўзи бундай айбловларни рад этади.

«Биз айтишимиз керак: у (Сара Вагенкнехт) ҳеч қандай куч сарфламасдан фаровонликни ваъда қилади, у ҳимоясиз тинчлик ва эркинликни ваъда қилади, бу биз ҳозир кўраётганимиздан тубдан фарқ қилади», деб таъкидлади Мерц Bild нашрига берган интервюсида.

Мавзуга оид