АҚШ бўйлаб «Ҳелен» довули рўй берди. Олтита штатда — Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Жоржия, Флорида, Теннесси ва Виржинияда, — сўнгги маълумотларга кўра, 95 киши ҳалок бўлган. Камида икки миллион киши электр энергиясисиз қолган, дарёлар қирғоқларига тошиб чиққан, йўллар ва кўприклар вайрон бўлган, бу эса табиий офатдан жабрланган ҳудудларга биринчи галда зарур бўлган буюмларни етказиб беришни қийинлаштирмоқда. Расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда: «Ҳелен»дан энг кўп жабр кўрган биргина Шимолий Каролинанинг ўзида фавқулодда хизматлар ўз яқинлари ва қариндошлари билан боғлана олмаётган одамлардан 1000 дан ортиқ мурожаат қабул қилган. «Медуза» «Ҳелен» довули оқибатлари акс этган фотосуратларни тақдим этди.