Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йоркда Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди.
Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашув чоғида икки томонлама муносабатларда, хусусан, савдо, "яшил" энергия, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларида фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Ўзаро муносабатларга янги суръат бағишлаш мақсадида Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.