Ўзбекистон | 00:09
4093
1 дақиқада ўқилади

Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди

Икки соат давом этган ёнғинни ўчириш операциясига фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошевнинг ўзи воқеа жойида раҳбарлик қилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ФВВга маълумот келиб тушмаган.

Ўнгда: ФВВ раҳбари Абдулла Қўлдошев ёнғинни ўчириш жараёнида

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида 30 сентябр оқшомда йирик ёнғин соат 21:36 да қуршаб олиниб, 22:10 да батамом ўчирилди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 20:10 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ФВВга маълумот келиб тушмаган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бевосита воқеа жойидан бошқариб борди, дейилади хабарда.

Расмий ахборотда қанча майдонни қамраб олганига аниқлик киритилмаган. Фавқулодда вазиятнинг эҳтимолий сабаблари ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид