Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
Оқ уй баёнотига кўра, АҚШ президенти Жо Байден ҳамда вице-президент Камала Ҳаррис Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик ошиб бораётганини диққат билан кузатиб бормоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Эроннинг Исроилга уюштирган ракета ҳужумларини Оқ уйдаги Ситуацион хонада кузатиб бормоқда. У америкалик ҳарбийларга «Исроил Эрон ҳужумларидан ҳимояланиши учун ёрдам беришни» буюрди.
Оқ уйнинг ёзма баёнотига кўра, АҚШ президенти Байден ҳамда вице-президент Камала Ҳаррис Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик ошиб бораётганини диққат билан кузатиб бормоқда.
Байден ва Ҳаррис Оқ уйдаги Ситуацион хонада миллий хавфсизлик бўйича жамоа билан учрашув ўтказган ва Эроннинг Исроилга нисбатан амалга оширган ракета ҳужумларига боғлиқ воқеалар ривожини кузатяпти.
«Президент Байден америкалик ҳарбийларга Эроннинг Исроилга ҳужумидан ҳимояланишга ёрдам бериш ва мамлакатга қаратилган ракеталарни уриб тушириш бўйича кўрсатма берди», — дейилади баёнотда.
1 октябр куни кечқурун Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Исроил томон ракеталарни учириб, буни ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» етакчиларининг ўлимига жавобан қасос деб атади.
Jerusalem Post хабарига кўра, Эрон 500 га яқин ракетани учирган ва бу Исроилга энг кенг кўламли зарба бўлган. Ракеталар учирилгач Исроил, Иордания ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудини зудлик билан ёпди. Ўз навбатида ЦАҲАЛ бу зарбалар Эрон учун оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
14:17
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
07:53
АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024