Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар учун виртуал лабораториялар ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилиши маълум қилинди.
Таълимда сифат ва рақобатни таъминлаш учун рақамлаштириш даражаси оширилади. Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компютер синф хоналари 200 мингта замонавий компютер билан таъминланди. Келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компютер синфлари янгиланади, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилади.
Ана шу компютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади. Ўқувчилар мураккаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.
Шунингдек, мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилиши айтилди.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
12:03 / 19.04.2025