Жамият | 22:42 / 02.10.2024
11857
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида кўприк қулаб тушди 

Ҳолат кўприк устидан оғир юк машинаси ўтаётганда содир бўлган ва унинг тиркамаси каналга қулаб тушган. 

Тошкент вилояти Пискент туманида кўприк қулаб тушган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 2024 йил 2 октябр куни соат 20:00 ларда содир бўлган. 

37 ёшли ҳайдовчи “Ҳово” юк машинасини бошқариб кетаётиб Пискент тумани ҳудудидан ўтган Нурафшон-Пискент автомобил йўлининг 12-километрида жойлашган кўприк устидан ўтаётганда у қулаб тушган. 

Оқибатда юк машинаси тиркамаси Полвонов номли каналга тушиб кетган. Ҳодиса содир бўлганда кўприк тепасида одамлар бўлмаган. Ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ҳодиса юз берган жойга ИИБ ходимлари жалб этилган ва хавфсизлик чоралари кўрилган.

Мавзуга оид