Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
Индекс мамлакатнинг таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт тармоқларини қамраб олувчи етти компонентни ўз ичига олади.
Ўзбекистон 2023 йилда БМТ Тараққиёт дастури томонидан Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билим фонди билан ҳамкорликда ўтказилган Глобал билимлар индексида 44,8 балл тўплаган ҳолда 133 давлат орасида 78-ўринни эгаллади.
Бу Марказий Осиё давлатлари орасида иккинчи кўрсаткичдир. Бу рейтингда Қозоғистон етакчи бўлиб, 45,6 балл тўплаб, 74-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Қирғизистон (44,1 балл, 84-ўрин) ва Тожикистон (36,1 балл, 111-ўрин) бормоқда.

Индекс мамлакатнинг таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт тармоқларини қамраб олувчи етти компонентни ўз ичига олади.
Глобал рейтингда Швейцария 69,1 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Юқори бешликка Финландия, Швеция, Нидерландия ва АҚШ ҳам кирган.
Сўнгги ўринларни Конго Демократик Республикаси, Нигерия ва Чад эгаллади.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025