Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
Қатар томони туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.
Ўзбекистон фуқаролари Қатарга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ва Қатарнинг Jusour бандлик агентлиги раҳбариятлари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Қатар томони Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканини ва туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.
“Ўзбекистон Қатар давлати учун ҳар соҳада стратегик ҳамкор мамлакат ҳисобланади. Шу боис юртингиздан малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳам катта режаларимиз бор”, деди Қатарнинг Jusour бандлик агентлиги раҳбари Абдулҳодий Биҳайт Барқон.
Учрашувда икки томон ушбу имкониятлардан фойдаланиб, Ўзбекистон фуқароларини Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини тез кунларда имзолашга келишиб олди.

Jusour бандлик агентлиги Қатар ҳукуматига тегишли бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг асосий секторларини малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025