Исроил армияси Эронга «жиддий ва салмоқли» жавоб тайёрлаётганини маълум қилди
Мамлакат армияси 1 октябр куни Эрон томонидан уюштирилган ракета зарбасига жавобан чора кўрмоқчи экани таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Эронга қарши жавоб зарбасига тайёрланмоқда, деб хабар берди Армия радиоси («Галей ЦАҲАЛ») журналисти Дорон Кадош.
«Бу жиддий ва салмоқли бўлади, биз Тайёргарлик марказидамиз ва кўп вақтимизни шу билан боғлаганмиз. Бу Эрон учун оқибатларга олиб келади ва улар буни яхшироқ тушунади», дейилади журналист томонидан келтирилган ЦАҲАЛ баёнотида.
Шунингдек, ЦАҲАЛ минтақадаги ҳамкор давлатлардан ҳужумда «муҳим» ҳамкорликни кутаётганини айтди.
The Times of Israel ҳам Эронга «жиддий ва салмоқли» жавоб тайёрланаётгани ҳақида ёзди.
1 октябр куни кечқурун Эрон Исроилга ҳужум қилди. ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, Теҳрон 201 та ракета учирди, уларнинг аксарияти Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Эрон бу ҳужумни «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) генерал-майори Аббос Нилфорушаннинг 27 сентябрда ҳалок бўлганига жавоб сифатида изоҳлади. Ҳар иккаласи Исроил зарбалари қурбони бўлган эди.
Расмий маълумотларга кўра, Эрон ҳужумида бир киши ҳалок бўлди. Исроиллик шифокорлар енгил жароҳатлар ҳақида хабар берди.
Теҳрон, агар Исроил қасос олишга қарор қилса, «янги вайронкор ҳужумларга дуч келишидан» огоҳлантирди. Ўз навбатида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон ўзининг «катта хатоси» учун жавоб беришини айтди.
Мавзуга оид
09:02
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
10:30 / 23.11.2024