Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Душанба куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражани ташкил этади.
10–11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари +8…+13 даражани, кундуз кунлари +23…+28 даражани ташкил этади. Фақат республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
Тошкент шаҳрида 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13, кундуз кунлари +25…+28 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025