Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
OPTIMA кемасига зарба натижасида 60 ёшли украиналик ҳалок бўлди, яна беш нафар чет эл фуқароси яраланди, деди Одесса ОҲМ раҳбари.
7 октябр, душанба куни Россия қўшинлари Одесса портидаги инфратузилмага баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ракеталардан бири Палау байроғи остидаги OPTIMA фуқаролик кемасига бориб урилган.
Ҳужум натижасида 60 ёшли украиналик ҳалок бўлди, яна беш нафар чет эл фуқароси яраланди, деди Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер. «Россиялик террорчилар яна бир бор Украина дон йўлаги ишини бузишга уринмоқда», — деб ёзди у Telegram-каналида.
Украинани қайта тиклаш бўйича бош вазир ўринбосари Алексей Кулеба бу охирги бир неча кун ичида Одесса области портларида ҳужумга учраган иккинчи фуқаролик кемаси эканлигини таъкидлади. «Шундай қилиб, тажовузкор яна Қора денгиздаги юк ташишни йўқ қилишга ва Украинанинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказишга уринмоқда», деди Кулеба. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг бундай ҳужумлари оқибатида озиқ-овқат импортига қарам бўлган минтақаларда беқарорлик кучайиши мумкин.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
09:14 / 01.05.2025
Россиянинг Одессага зарбаси: камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди
18:08 / 29.04.2025
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди
08:40 / 16.04.2025