Ўзбекистон | 14:27 / 09.10.2024
3277
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

“Дамас” ҳаракатланиб бораётганда пиёда бирдан унинг йўлига югуриб чиққани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Нарпай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 5 октябр куни тунда юз берган. “Дамас” машинаси Нарпай туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб чиққан аёлни уриб юборган.

Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл шифохонада вафот этган.

“Мен Самарқанд йўналишида кетаётгандим. Йўл четида 4-5 киши жанжаллашиб турган экан. Ёнига борганимда уларнинг ўртасидан бир аёл югуриб чиқди ва машинамга ўзини отиб юборди. Машинамни йўл четида тўхтатдим. Аёлни кўтариб машинамга ортишди, шифохонага олиб бордим. Ярим соатдан сўнг аёлнинг жони узилди”, дейди ҳайдовчи йигит.

Қайд этилишича, масъул раҳбарлар ва кенг жамоатчилик иштирокида мазкур ЙТҲ муҳокама қилинган ва одамлар ҳушёрликка чорланган.

Мавзуга оид