Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Аброр Мирзо Олимов зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилди. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Аброр Мирзо Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган. У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.
Бундан аввалроқ, 2019 йилдан Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бобир Абубакиров 2024 йил 25 сентябр куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:54 / 24.11.2024
Янги мудофаа вазири тайинланди
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024