Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар айтилди
8 ойда 12 913 та электромобил импорт қилинган.
Фото: Megawatt Motors
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-август ойларида хориждан қиймати 166,8 млн АҚШ долларига 12 913 та электромобил импорт қилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 8 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 12 840 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 22 та ва 15 та электромобил олиб келинган Қозоғистон ҳамда Ҳонгконг жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
— Германия – 12 та;
— БАА – 10 та;
— АҚШ – 9 та.
Мавзуга оид
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
08:43 / 03.04.2025