Ўзбекистон | 16:53 / 12.10.2024
65874
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 14-16 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5, Устюртда -2...+3, кундузи 14-15 октябрда +10...+15, 16 октябрда +12...+17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 14 октябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 октябрда +5...+10, 15-16 октябрда +3...+8, кундузи 14-15 октябрда +13...+18; 16 октябрда +15...+20; Навоий вилоятининг шимолида кечаси +0...+5, кундузи 14-15 октябрда +10...+15, 16 октябрда +12...+17 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20; 15 октябрда кечаси +6...+11, кундузи +13...+18; 16 октябрда кечаси +3...+8, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +18...+23; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +18...+15; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +15...+20; 15 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +18...+23, 16 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 октябрда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 октябрда кечаси ва кундузи +5...+10, 15 октябрда кечаси ва кундузи +2...+7, 16 октябрда кечаси ва кундузи +0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид