Мерц Байден келмагани сабабли «Рамштайн» бекор қилинганига қарши
ХДИ/ХСИдан канцлерликка номзод Фридрих Мерц Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун Ғарб давлатлари коалициясининг йиғилишини «қутқаришга» ҳаракат қилишини айтди. Унинг фикрича, Европа АҚШга камроқ қарам бўлиши керак.
Христиан-демократик иттифоқ раиси ва мухолифатдаги ХДИ/ХСИ блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц Украинага «Рамштайн» форматида ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича Ғарб давлатлари коалициясининг йиғилиши тўсатдан бекор қилинганини танқид остига олди. Бу АҚШ президенти Жо Байденнинг Германияга ташрифи юз бермаганидан кейин содир бўлганди. «Мен ушбу конференцияни сақлаб қолишга ҳаракат қилган бўлардим», деди Мерц 13 октябр, якшанба куни Карен Миосганинг ARD телеканалидаги сиёсий ток-шоусида.
Жавоблар давомида Фридрих Мерц «Нима учун европаликлар ўзларини улардан паст тутадилар?» деган савол берди. Ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб қайта сайланиши мумкинлигини назарда тутган Германия канцлерлигига номзод, шунингдек, европаликлар АҚШдан мустақил бўлишлари кераклигини таъкидлади: «Бу энди биз ўрганиб қолган кучли тартибга солувчи куч эмас», — деди Мерц.
12 октябр куни Американинг Рейнланд-Пфалц федерал еридаги авиабазасида бўлиб ўтиши керак бўлган 50 га яқин давлатдан иборат «Рамштайн» форматидаги Алоқа гуруҳи саммитида биринчи марта 20 га яқин давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган эди. Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги учрашув, эҳтимол, яна мудофаа вазирлари даражасида бўлиб ўтади, дея таъкидлайди dpa агентлиги. Германия Мудофаа вазирлиги «бу октябр ойида бўлишига умид қилмоқда».
Шолц ва Байден телефон орқали Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди
Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШ президенти Жо Байден 10 октябр куни кечқурун телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Германия федерал ҳукумати ва Оқ уй матбуот хизматлари.
ГФР матбуот баёнотида таъкидланишича, Байден Шолц билан «Милтон» тўфонидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги мавжуд вазият ҳақида гаплашган. Айнан Флорида қирғоқларига тўфон яқинлашаётгани муносабати билан АҚШ президенти аввалроқ Германияга режалаштирилган ташрифини бекор қилган, у ерда Украина бўйича Рамштайн форматидаги алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмоқчи эди. Натижада бу учрашув қолдирилди.
«Унинг (Жо Байден) ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ташрифини кечиктириш ҳақидаги қарори федерал канцлер томонидан тўғри қабул қилинди», — дея таъкидлайди Германия ҳукумати матбуот хизмати.
Мавзуга оид
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
15:37 / 11.11.2024
Фридрих Мерц ГФРни етакчи ўртача барқудрат давлатга айлантириш ниятида
09:30 / 17.10.2024
Мерц Германия канцлерини Путин олдидаги қўрқувни енгишга чақирди
21:50 / 09.10.2024