Ўндан ортиқ дрон Россиянинг уч минтақасига ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги 13 та самолёт типидаги дрон йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Белгород, Брянск ва Курск областларига ҳужум қилинди.
13 октябр, якшанбага ўтар кечаси Россиянинг учта минтақасига Украина учувчисиз учоқлари ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги 13 та дрон йўқ қилинганини билдирди. Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 13 та учувчисиз учоқларини Белгород ва Курск областлари ҳудудида ва биттасини Брянск области ҳудудида йўқ қилди, дейилади хабарда.
Брянск области губернатори Александр Богомазнинг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари минтақада Украина учувчисиз учоғини уриб туширган, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Курск областида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тун бўйи ишлади, деб ёзди губернатор Алексей Смирнов.
РФнинг Одессага зарбасида камида олти киши ҳалок бўлди
Россиянинг 9 октябр куни кечқурун Одесса порти инфратузилмасига баллистик ракеталар билан уюштирган ҳужуми натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши яраланган, улардан етти нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Кипер Telegramʼда маълум қилди ва қурбонларнинг барчаси Украина фуқаролари эканлигини аниқлаштирди.
Кипернинг таъкидлашича, зарба Панама байроғи остидаги фуқаролик контейнер ташувчи Shui Spirit кемасига берилган. «Бу сўнгги тўрт кун ичида фуқаролик кемасига уюштирилган учинчи ҳужумдир, маккор душман Украина дон йўлаги ишига халақит бермоқчи, тинч аҳолини ўлдирмоқда ва инфратузилмани вайрон қилмоқда», - деб ёзди ОҲМ раҳбари.
Ўз навбатида, Одесса области прокуратураси ҳужум натижаларига кўра уруш қонунлари ва одатларини бузганлик бўйича судгача тергов бошланганини маълум қилди. «Текширув давом этмоқда, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг якуний сони, шунингдек вайронагарчилик ва зарарнинг тўлиқ рўйхати аниқланмоқда», — дейилади идора хабарида.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
09:53 / 20.11.2024