Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан бош тортди
Президент Тўқаев BRICS аъзоси бўлиш ҳақида таклиф олган бўлса-да, Қозоғистон яқин орада бу ташкилотга қўшилмайди.
Қозоғистон ҳозирча BRICS аъзоси бўлишни режалаштирмаяпти, гарчи мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга бундай таклиф тушган бўлса-да, деди давлат раҳбари маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали.
«Ҳозирги вақтда ва эҳтимол, яқин келажакда Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан тийилади, шу жумладан, аъзолик масаласини кўриб чиқишнинг кўп босқичли экани, шунингдек, ушбу ташкилотнинг истиқболига оид бошқа масалалар сабабли», деди у.
Уали сўзларига кўра, BRICS аъзоси бўлиш бўйича таклифлар давлат раҳбари томонидан «Қозоғистон миллий манфаатлари нуқтаи назаридан» кўриб чиқилган. Аммо ҳозирча Тўқаев «барча долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилиниши мумкин бўлган ва муҳокама қилиниши керак бўлган универсал ва муқобили йўқ ташкилот сифатида» БМТ устувор эканига аҳамият бермоқда», деб қўшимча қилди у.
Қайд қилинишича, Тўқаев BRICS эволюциясини «қизиқиш билан кузатмоқда» ва блокнинг Россиядаги 24 октябрдаги саммитида иштирок этмоқчи.
BRICS (Brazil, Russia, India, China, South Africa давлатлари номининг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма) 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 2 январ куни унга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024