Жамият | 07:30 / 17.10.2024
5061
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарё вилоятида сезилиб, 2 баллни ташкил этди.
16 октябр куни Тошкент вақти билан 23:56 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик, 70,54 градус шарқий узунлик.
Магнитуда — 5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жануби-шарқда.
Ер қимирлаши Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 2 баллик куч билан сезилди.
Мавзуга оид
13:36
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024