Ўзбекистон | 09:00 / 17.10.2024
10124
3 дақиқада ўқилади
Реклама

BYD Samarkand'дан янгилик: Самарқандда янги BYD Yuan UP модели сотуви бошланди

16 октябр куни CАEх кўргазмалар мажмуасида BYD Yuan UP кроссовери тақдимоти бўлиб ўтди. Бугунги кундан бошлаб эса BYDʼнинг Самарқанд шаҳридаги расмий дилерлик марказида янги электромобил сотуви бошланди.

Фото: BYD

Юқори технологик ва қулай

BYD Yuan UP шаҳар электромобилликнинг тарихида янги босқични очади. Ушбу ихчам ва ақлли кроссовернинг масофа захираси 401 кмни ташкил этади. Ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги модел иккита олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Yuan UP ноёб V2L (vehicle-to-load) функциясига эга. Ушбу функция ташқи қурилмаларни заряд қилиш учун автомобилингиз аккумуляторидан фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга янги модел 4 та ҳайдаш режими, 12,8 дюймли сенсорли экран, ҳашаматли панорамали том ва 16 дюймли дискларга эга.

BYD Yuan UP “Hi, BYD” тизими билан жиҳозланган бўлиб, у ҳайдовчи ва автомобил ўртасида ақлли ўзаро алоқани таъминлайди ва 4G булутли хизматини қўллаб-қувватлайди. Мусиқани севувчилар учун 6 та динамикли аудиотизим ўрнатилган.

Жозибали кўриниш

BYD Yuan UP дизайни Dragon Face концепциясига асосланган. Электромобилнинг дадил ва шу билан бирга нафис ташқи кўриниши одамлар эътиборини ўзига тортади ва уни бошқалардан ажратиб туради.

Yuan UPʼнинг интерери кичик деталларигача пухта ўйланган. Силлиқ чизиқларга эга кенг ички макон ўзининг ажойиб кўриниши билан қулайлик ва завқ бағишлайди.

Расмий BYDʼнинг афзалликлари

Расмий BYD автомобиллари Ўзбекистоннинг иқлим ва йўл шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, расмий автомобиллар расмий хизмат кўрсатишга эга, шунингдек, расмий BYD Yuan Upʼга 6 йил ёки 150 000 км расмий кафолат ва аккумуляторга 8 йиллик кафолат берилади.

Автомобилни BYD Самарқанд (BENI Motors MChJ) дилерлик марказидан харид қилиб, мижозларимиз Ўзбекистон бўйлаб жойлашган расмий BYD сервис марказларида хизмат кўрсатиш учун ҳам тўлиқ кафолатга эга бўлишади. Кафолат бутун мамлакатимиз бўйлаб амал қилади.

BYD Yuan Up нархи 266 700 000 сўмдан бошланади.

BENI Motors расмий дилерлик марказига ташриф буюриб сиз BYD Yuan Up электромобилининг барча афзалликлари билан танишиш ва уни фойдали шартлар асосида харид қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумотни дилернинг веб-сайтида, ахборот марказига қўнғироқ қилиш орқали ва тўғридан тўғри дилерлик марказида олишингиз мумкин.

Алоқа учун: +998 55 702 88 88

Манзил: Самарқанд шаҳри Ойдин йўли кўчаси 15

Мўлжал: Самарқанд аэропорти, собиқ автовокзал

Website | Facebook | Instagram | Telegram

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид