Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
Ўзбекистон интернет эркинлиги даражаси бўйича рейтингда қуйи ўринлардан бирини эгаллади.
Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти «Интернет тармоғидаги эркинлик» (Freedom on the Net) йиллик ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқот 2023 йил июнидан 2024 йил майигача бўлган даврни қамраб олади.
Ҳисоботда 72 да давлат таҳлил қилинган ва 3 та тоифага ажратилган: Интернет тармоғи эркин, қисман эркин ва эркин эмас.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплади ва Интернет тармоғи эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди. Шунингдек, бу тоифада Озарбойжон, Қозоғистон, Беларус, Россия, Хитой, Эрон, Мянмар, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Венесуэла ва Виетнам ҳам бор. Хитой ва Мянмар дунёдаги энг ёмон интернет эркинлигига эга давлат сифатида қайд этилган.
Исландия ва Эстония интернет эркинлиги соҳасида етакчилар сифатида тан олинган. Бу тоифада Арманистон, Франция, Канада, Гуржистон, Германия, Италия, Япония, Жанубий Африка, АҚШ ва Буюк Британия ҳам бор.
Умуман олганда, ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, сўнгги 14 йил давомида бутун дунё бўйлаб интернет эркинлиги даражаси изчил пасайишда давом этмоқда.
Интернетдаги эркинлик даражасига таъсир этувчи асосий сабаблар қаторида сайловларга аралашиш ва интернетда ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш учун репрессияларнинг кучайиши қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, 2023 йилда камида 43 мамлакатда одамлар ўз фикрини билдиргани ва интернетда фаол бўлгани учун ҳужумга учраган ёки ўлдирилган.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024