АҚШ Махфий хизмати «жиддий камчиликларга» эга — мустақил комиссия хулосаси
Июл ойида Доналд Трампга уюштирилган суиқасдни тергов қилиш топширилган мустақил комиссия ўз ҳисоботини эълон қилди. Комиссия президентликка номзодга уюштирилган ҳужумга «бир қатор аниқ камчиликлар» сабаб бўлганини аниқлади.
Июл ойида Доналд Трампга уюштирилган суиқасдни тергов қилиш топширилган мустақил комиссия ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда келтирилишича, АҚШ Махфий хизматининг «жиддий камчиликлари» мавжуд бўлиб, улар тезроқ бартараф этилмаса, митингда Трампга уюштирилган суиқасдга ўхшаш ҳолат яна такрорланиши мумкин.
52 варақли ҳисоботда хизмат раҳбариятини қайта кўриб чиқиш таклиф этилган ва Республикачилар партиясидан президентликка номзодга уюштирилган ҳужумга «бир қатор аниқ камчиликлар» сабаб бўлгани келтирилган.
Махфий хизмат аллақачон ўз айбини тан олган, унинг директори эса отишмадан бир неча ҳафта ўтиб истеъфога чиққан. Хизмат директори вазифасини бажарувчи Роналд Роу янги ҳисоботни яхшилаб ўрганиб чиқишни маълум қилган.
Штат ва мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари учун тайёрланган ҳисоботда комиссия ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, юқори мартабали шахсларни ҳимоя қилаётган агентларни мақтаган, аммо уларнинг етакчилик ва маданий камчиларини қайд этган. Булар сирасига ходимлар орасида «танқидий фикрлашнинг етишмаслиги» ва «ўз фикрини айтишни» истамаслик киради.
Трампга суиқасд 13 июл куни кечқурун Пенсилвания штатининг Батлер шаҳридаги сайловолди ташвиқоти митингидаги чиқиши вақтида содир бўлганди. Полиция маълумотларига кўра, оқибатда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари оғир яраланган. Федерал қидирув бюросининг маълум қилишича, суиқасдни 20 ёшли Томас Метю Крукс уюштирган, у отиб ўлдирилган.
АҚШ Махфий хизмат директори Кимберли Читл 22 июл куни Вакиллар палатасининг назорат қўмитасида берган кўрсатмаси пайтида танқидлар остида қолиб, истеъфога чиққан. «Директорингиз сифатида мен хавфсизлик бўшлиғи учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан», деб ёзган у Махфий хизмат ходимларига йўллаган якуний мактубида.
Мавзуга оид
08:10
Александр Дарчиев РФнинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкин
10:37 / 23.11.2024
Суд Трампнинг Сторми Дэниэлсга тўловлари бўйича иш юзасидан қарорни кечиктирди
09:56 / 23.11.2024
Трамп Сорос фонди собиқ менежерини молия вазири этиб танлади
22:51 / 22.11.2024