Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда заъфарон етиштиришга келишиб олди
Афғонистон пойтахтидаги "Бодом боғ" кўргазмалар марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 31-кузги ярмаркаси бошланди.

Photo: Dunyo
Ярмарка доирасида Ўзбекистон дипломатлари Афғонистон қишлоқ, ирригация ва чорвачилик вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Атаулла Умарий билан мулоқот қилдилар. Унда Ўзбекистонда заъфарон плантациясини яратиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Дипломатик миссия вакиллари, шунингдек, Афғонистоннинг заъфарон етиштириш ва сотишга ихтисослашган бир қатор йирик компаниялари ва бошқалар билан музокара ўтказишди.
Ўзбекистонга заъфарон пиёзбошларини етказиб бериш, уруғчиликни ривожлантириш, шунингдек, тайёр маҳсулотни ташқи бозорларга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар натижасида республикада ушбу маҳсулотларни етиштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

07:56
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин

10:47 / 07.04.2025
Президент яна бир бор Украина, Яқин Шарқ ва Афғонистон масаласига эътибор қаратди

13:53 / 05.04.2025
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Россия элчиси билан учрашди

14:12 / 04.04.2025