Ўзбекистон | 14:20 / 18.10.2024
1005
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Британия музейи тарихий ёдгорликларни биргаликда тадқиқ этади

Ўзбекистон дипломатлари Британия музейининг маданий ёдгорликлар бўйича катта куратори Жон Симпсон билан учрашув ўтказдилар.

Мулоқот давомида икки мамлакат музейлари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Жон Симпсон Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Британия музейи ҳамкорлигида ташкил этилган "Ипак йўллари" кўргазмаси юқори баҳоланаётганини таъкидлади.

Суҳбат якунида маданият ва санъатни ривожлантириш, илмий-ижодий ва тарихий археологик меросни ўрганиш ҳамда асраш йўналишларида ҳамкорликларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Британия музейи дунёдаги энг қадимги, энг катта ва энг кўп ташриф буюриладиган музейлардан биридир. У 1753 йилда қироллик шифокори ва санъат коллектори Ханс Слоан томонидан асос солинган ва у ўз коллекциясини давлатга васият қилган. Музей кўргазмаларида умумий узунлиги 4 км бўлган 94 та галерея мавжуд. Ҳозирда Британия музейи қадимий дунёнинг ҳашаматли коллекцияларига эга дунёдаги энг йирик тарихий ва археологик маданий даргоҳ ҳисобланади. Ҳар йили унга 6 миллион киши ташриф буюради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид