Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ бошпана берилмаган қочоқлар депортациясини соддалаштиради
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга кўра, бошпана сўраётган беш кишидан тўрт нафари рад жавобини олган тақдирда ҳам ЕИда қолиб кетмоқда.
Европа Иттифоқи кўп йиллардан бери чет элликларга бошпана бериш бўйича аниқ стратегияни ишлаб чиқа олмаяпти. Энди бўлса ЕИга аъзо 27 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги саммитда «барча камчиликларни бир вақтнинг ўзида тузатишга» қарор қилинди, деб ёзади Bild.
Қайд этилишича, саммитда чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш, депортация қонунчилигини соддалаштириш ва Европа Иттифоқидан ташқарида ҳам бошпана бериш тартибини жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам бошпана сиёсатининг кучайтирилишини ёқлаб чиққан. Саммит иштирокчиларига йўллаган мактубида у бошпана сўраётган беш кишидан тўрт нафари рад жавобини олган тақдирда ҳам ЕИда қолиб кетаётганини эслатиб ўтган. «Шу боисдан Евроиттифоқнинг янги қонунлари бошпана бериш рад этилганларни оммавий равишда депортация қилиш учун соддалаштирилиши керак», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, саммитда олдинлари жиддий қабул қилинмаган таклиф — аввалига «учинчи давлатда» вақтинча бошпана бериш амалиёти кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Масалан, Нидерландия ҳозирда Уганда билан Африкадан келган қочоқларни ушбу мамлакатга юбориш бўйича музокараларни бошлаб юборган. Италия ҳам шунга ўхшаш йўлдан бормоқда: Ўртаер денгизи орқали келадиган қочоқлар Албаниядаги қабул марказларига юборилади ва у ерда аризалар кўриб чиқилади. Агар қочоққа ижобий жавоб берилса, у Италияга келиши мумкин, акс ҳолда Албаниянинг ўзидан депортация қилинади.
«Италия барчасини тўғри қилмоқда. Албания мисолида ишлаб чиқилган модел контрабандачиларнинг бизнесини яксон қилади, чунки қочоқларда ЕИга кириш бўйича ҳеч қанақа кафолат бўлмайди», — дейди германиялик сиёсатчи.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025