Жаҳон | 12:40 / 18.10.2024
1247
1 дақиқада ўқилади

ЕМБ барча учта асосий фоиз ставкасини пасайтирди

ЕМБ Бошқарув кенгаши қарорига кўра, 23 октябрдан бошлаб депозит ставкаси 3,25 фоиз, асосий ставка — 3,40 фоиз ва маржинал ставка — 3,65 фоиз бўлади. Регулятор инфляциянинг ўрта муддатли мақсадли 2 фоиз даражасига қайтишини таъминлаш ниятида.

Фото: AFP

Европа Марказий банки (ЕМБ) 17 октябр, пайшанба куни Словенияда бўлиб ўтган бошқарув кенгаши йиғилишида евроҳудуддаги барча учта асосий фоиз ставкаларини 0,25 фоиз пунктга пасайтирди. Шундай қилиб, 23 октябрдан бошлаб депозит ставкаси 3,25 фоиз, асосий ставка 3,40 фоиз, маржинал ставка эса 3,65 фоиз бўлади.

ЕМБ эврозонадаги инфляциянинг секинлашувига муносабат билдирди. Регулятор бу йил учинчи марта фоиз ставкаларини пасайтирмоқда.

Бошқарув кенгаши инфляцияни ўз вақтида ўрта муддатли 2 фоиз даражасига қайтаришни таъминлаш мажбуриятини олган «ЕМБ ушбу мақсадга эришиш учун зарур бўлган вақт давомида ставкаларни етарлича паст даражада ушлаб туради», деб тушунтирди Европа Марказий банки.

Келгуси ойларда инфляция барибир кўтарилиши кутилмоқда, шундан кейин эса келгуси йил давомида мақсадли даражага тушиши мўлжалланган.

Мавзуга оид