Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа расман Moonlight космик дастурини ишга туширади
Moonlight мақсади Ой орбитасида сунъий йўлдошлар тармоғини яратишдан иборат. Мазкур сунъий йўлдошлар юқори тезликдаги алоқа ва навигация имкониятлари хизматини тақдим этади.
Европа космик агентлиги (EKA) келгуси йигирма йил давомида режалаштирилган кўплаб ой миссияларига ҳамроҳлик қилиш учун мўлжалланган Moonlight дастури ишга туширганини эълон қилди.
Қайд этилишича, космик агентликлар ҳамда хусусий компаниялар томонидан 400 дан ортиқ Ой миссияларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Moonlight коинотни ўрганиш бўйича ушбу лойиҳалар муваффақияти учун муҳим бўлган алоқа ва навигация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган.
Moonlight мақсади Ой орбитасида сунъий йўлдошлар тармоғини яратишдан иборат. Мазкур сунъий йўлдошлар юқори тезликдаги алоқа ва навигация имкониятлари хизматини тақдим этади. Шу орқали Ой миссиялари 400 минг километр узоқликдан маълумотлар алмашинувида ишончли инфратузилмага эга бўлади.
Ушбу хизмат ёрдамида космонавтлар ва луноходлар Ой юзасида хавфсиз ҳаракатланиши, реал вақт режимида муҳим маълумотларни олиши ҳамда узатиши мумкин бўлади.
Дастур Европа компаниялари учун ҳам кенг иқтисодий имкониятларни очиб беради. Умумий алоқа ва навигация инфратузилмасини тақдим этиш орқали Moonlight ҳар бир миссия учун алоҳида алоқа тизимларига сармоя киритиш заруратини камайтиради, бу эса агентликларга ўз операциялари ҳамда астронавтларига кўпроқ эътибор қаратиш имконини тақдим этади. Шунингдек, у космосда янги тижорий ташаббуслар учун йўл очиши мумкин.
Мавзуга оид
17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
01:07 / 03.04.2025
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
19:06 / 10.03.2025
Ойга яна бир хусусий компания космик аппарати қўнди. Аммо миссия 24 соатга бормай якунланди
18:13 / 02.03.2025