Жаҳон | 13:20 / 19.10.2024
3893
1 дақиқада ўқилади

Байден: «Яқин Шарқдаги урушни тугатиш вақти келди»

АҚШ президенти Ҳамас етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишига изоҳ берди.

Фото: AFP

АҚШ президенти Жо Байден Ҳамас етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишини изоҳлар экан, «бу урушни тугатиш вақти келди», деди.

Берлинда журналистлар билан суҳбатлашган Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қўнғироқ қилиб, «уни табриклагани» ва энди олдинга қараб ҳаракат қилиш вақти келганини айтганини билдирди.

«Урушни тугатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш вақти келди. Биз бунга тайёрмиз», деб таъкидлаган Америка етакчиси ва Ғазода сулҳга эришиш учун тегишли қадамлам ташлаш кераклигини қўшимча қилди.

Байден АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Исроилга ташрифи ҳақида ҳам эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бир неча кундан кейин давлат котиби Исроилга сафар қилиб, ҳамкасблари билан мавжуд вазиятни муҳокама қилади.

Мавзуга оид