Франция ТИВ раҳбари Украинага илк марта ташриф буюриш ниятида
Жан-Ноэл Барро Россияга депортация қилинган болалар тақдирига эътибор қаратиш учун шу ҳафта охирида Украинага боришни режалаштирмоқда. У украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ҳам учрашиш ниятида.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро ҳафта охирида биринчи марта Украинага ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 октябр, жума куни AFP агентлиги хабар бериб, ташқи ишлар вазирининг ташрифи, жумладан, гуманитар фалокатга, хусусан, Россия томонидан Украинага қарши тажовузкор уруш давомида «ўғирлаб кетилган ва депортация қилинган» украиналик болалар муаммосига бағишланишига аниқлик киритди.
«Мен ҳаммага эслатмоқчиманки, Украинада содир бўлаётган воқеалар бизнинг қитъамиз хавфсизлигига, шу жумладан энергия ва озиқ-овқат таъминотига таъсир қилади», деди Барро кетишдан олдин France Inter телеканалига.
Украина Миллий ахборот бюроси маълумотларига кўра, 2023 йил охиригача Украина Россияга ноқонуний депортация қилинган 19 мингдан ортиқ боладан 387 нафарини қайтаришга муваффақ бўлган. Украина Олий радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец аввалроқ DW нашрига берган интервюсида украиналик болаларни Россия Федерациясига ноқонуний олиб кетиш 2014 йилдан бери содир бўлаётганини маълум қилганди. Ўшандан бери, айниқса, Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланганидан кейин, депортация қилинган болаларнинг бир қисми рус оилаларига «жойлаштирилди».
РФдан олти дезертир Францияда вақтинчалик визалар олди
Россия Федерациясида жиноий айбловлар бўйича таъқибга учраган олти нафар россиялик дезертирлар вақтинчалик визалар олди, бу уларга сиёсий бошпана сўраш аризалари кўриб чиқилгунга қадар Францияда қолиш имконини беради. Украинага жангга жўнатилган ва 2023 йил ёзида қочиб кетган Россиянинг собиқ шартнома асосида хизмат қилган аскари Александр Британиянинг The Guardian газетасига қандай қилиб Францияга келганини айтиб берди. Нашр ушбу материални 16 октябр куни ўз сайтида эълон қилди.
«Францияга қўнганимда, биринчи марта чуқур нафас ола олдим. Менда хотиржамлик ва эркинлик ҳисси пайдо бўлди... Энг ёмони ортда қолганди», — дейди у.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Россия Федерациясидан дезертирлар гуруҳи Европа Иттифоқи давлатларидан бирига қабул қилинган биринчи йирик ҳолат ҳақида гапирмоқда.
Мавзуга оид
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22 / 24.11.2024