Жаҳон | 09:20 / 19.10.2024
2160
3 дақиқада ўқилади

ifo: Украиналик қочқинларнинг чорак қисми хорижда қолишни хоҳлайди

Украинадаги урушдан қочган одамларнинг катта қисми ватанига қайтишни режалаштирмаяпти, деб кўрсатди ifo институти сўрови. Бу уруш бошланганидан кўп ўтмай олинган кўрсаткичлардан тахминан 2,5 баравар юқори.

Фото: Jochen Eckel/IMAGO

Европадаги украиналик қочқинларнинг деярли чорак қисми узоқ муддатда ватанига қайтишни истамаяпти. Бу ҳақда Мюнхен Иқтисодий тадқиқотлар институти ifo 18 октябр, жума куни 2024 йил июн ойида ўтказилган урушдан қочган украиналиклар бўйича ўз сўрови таҳлилига таяниб хабар берди. «Украиналик қочқинларнинг қарийб 35 фоизи Украина хавфсиз ҳолатга келиши билан у ерга қайтишни хоҳлайди», деди ifo миграция тадқиқотлари маркази раҳбари Пану Поутваара. 4 фоизи хавфсизлик ҳолатидан қатъи назар, тез орада қайтишни режалаштирмоқда. 11 фоиздан сал камроғи аллақачон Украинага қайтган, яна 25 фоизи эса ўз танловини қилмаган.

Ҳисоботда айтилишича, Россия Украинада урушни қанча узоқ давом эттирса, у ердан қочган одамларнинг ўз келажагини шунчалик кўп хориж билан боғлайди. «Қочишдан кўп ўтмай, украиналикларнинг атиги 10 фоизи узоқ муддатда Украинадан ташқарида жойлашишини айтди, - дейди миграция бўйича тадқиқотчи Ивон Гизинг. - 2023 йил охирига келиб, бу нисбат ҳар 100 кунга ўртача 1,6 фоизга ошди, ҳақиқий қайтиш даражаси эса 2,7 фоиз пунктини ташкил этди». Бундан ташқари, уруш бошланганидан сўнг, қочқинларнинг деярли 60 фоизи Украинага қайтишни хоҳлашган, дейилади ҳисоботда. Вақт ўтиши билан бу улуш кескин пасайди — ҳар 100 кунда ўртача 4,7 фоиз пунктга.

ГФРда украинларнинг бандлик даражаси кескин ошди

Йил давомида Германияда иш топган меҳнатга лаёқатли ёшдаги украиналикларнинг улуши 6 фоиз пунктга — 23 фоиздан 29 фоизга ошди. Бу ҳақда 16 октябр куни кечқурун Берлинда бўлиб ўтган иқтисодий форумда федерал канцлер идораси раҳбари Волфганг Шмидт маълум қилди ва бу консалтинг хизматларининг такомиллаштирилгани туфайли юз берганига ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати малакали ишчи кучи тақчиллигига қарши курашиш учун бошқа чоралар ҳам кўрмоқда. Шундай қилиб, Table.Media медиа компанияси ва VfA тадқиқот фармацевтика компаниялари ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Шмидт 2025 йилдан бошлаб Германияда «дунёдаги энг замонавий иммиграция қонунчилиги» бўлишини ваъда қилди.

Сентябр ойининг охирида Германия канцлери Олаф Шолц Германияда Jobturbo қочқинларни тезлаштирилган ва осонлаштирилган иш билан таъминлаш бўйича ҳукумат дастури туфайли 2024 йил июл ҳолатига кўра 266 минг украиналик иш топганини маълум қилди — бу ўтган йил октябр ойига нисбатан 71 мингга кўп. 

Мавзуга оид