Иқтисодиёт | 13:47 / 19.10.2024
4399
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 300 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди

Энг кўп Cobalt – 117 705 дона, энг кам Lada – 6 дона ишлаб чиқарилган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 297 044 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Мамлакат автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида тайёрланган енгил автомобиллар сони қуйидагича бўлган:

— “Cobalt” – 117 705 дона

— “Damas” – 70 030 дона

— "Tracker" – 31 197 дона

— “Onix” – 24 753 дона

— “KIA” – 14 214 дона

— “Lacetti-Gentra” – 12 837 дона

— “Chery” – 5 619 дона

— “Haval” – 1 803 дона

— “Lada” – 6 дона

— Махсус енгил автомобиллар – 18 880 дона.

Аввалроқ, 2024 йилнинг 8 ойи мобайнида Ўзбекистонда 260 минг донадан ошиқроқ автомобил тайёрлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид