Ўзбекистон | 23:05 / 22.10.2024
6009
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Олимжон Суюнович Абдуллаев ушбу лавозимда иш бошлайди. Тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.

Фото: ТИВ

Президент қарорига мувофиқ, Абдуллаев Олимжон Суюнович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Қайд қилинишича, у кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида меҳнат қилган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид