Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
Франциянинг хориждаги департаментида яшаш нархининг юқорилиги сабабли кенг тарқалган норозилик намойишларидан сўнг комендантлик соати жорий этилди.
Франция ҳукумати Мартиникадаги комендантлик соатини 28 октябргача узайтирди. Франциянинг хориждаги департаментида комендантлик соати ҳаётнинг қимматлиги туфайли кенг тарқалган норозилик намойишларидан кейин жорий қилинган. Париж ҳукумати Мартиника оролида яшаш нархи юқорилиги сабабли давом этаётган намойишларга ягона жавоб сифатида босимни танлади.
Мартиника префектураси аввалроқ орол бўйлаб комендантлик соатини 21 октябргача 00:00 дан 05:00 гача узайтирган эди.
Франция матбуотига кўра, маҳаллий аҳоли вакили бўлган касаба уюшмалари Франция ҳукумати билан озиқ-овқат нархларини пасайтириш бўйича имзоланган келишув шартларини етарли деб ҳисобламагани, шунингдек, намойишларнинг давом этишини эълон қилгани учун полиция намойишга аралашган.
Аввалроқ, 17 октябр куни Париж ҳукумати вакили бўлган Мартиника префекти Жан-Кристоф Буви, Мартиника Ижроия кенгаши раҳбари Серж Летшими, парламент аъзолари ва орол иқтисодий секторининг бошқа вакиллари ўртасида юқори нархларга қарши кураш чоралари бўйича келишув имзоланган эди. Келишув доирасида Мартиникада озиқ-овқат нархини ўртача 20 фоизга туширишга қарор қилинди.
Мавзуга оид
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024
Michelin 2025 йилда Франциядаги иккита заводини ёпади
14:10 / 02.11.2024
Францияда уйсизлар орасида ўлимлар сони рекорд даражага етди
14:59 / 27.10.2024