Жаҳон | 10:30 / 24.10.2024
1362
1 дақиқада ўқилади

РФ ТИВ идора ресурсларига кенг кўламли DDoS-ҳужум ҳақида хабар берди

Мутахассислар ресурсларнинг ишини тиклаш устида ишламоқда — Россия ТИВ расмий вакили.

Фото: Андрей Любимов / РБК

Мутахассислар кенг кўламли DDoS-ҳужум муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ресурслари ишини тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлигига дипломатик идора расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазирлигининг интернет-платформаларига кенг кўламли DDoS-ҳужум муносабати билан биз брифингни қолдирамиз. Сайт мобил қурилмалардан очилмаяпти ва ҳоказо», — деди Захарова. Дипломатнинг қайд этишича, мутахассислар ресурсларнинг ишини тиклаш устида ишламоқда.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакилининг брифинги ўтказилиши белгиланган эди, бироқ одатда тадбир трансляция қилинадиган ТИВ сайти очилмаяпти.

Мавзуга оид