Ўзбекистон | 16:53 / 24.10.2024
1842
1 дақиқада ўқилади

Сайлов муносабати билан Тошкент метроси иш фаолиятини вақтли бошлайди

Пойтахт метрополитени хизматига кўра, 27 октябр куни поездлар ҳаракатини 5:00 дан бошлаб, доимий жадвалда ишини давом эттиради.

Фото: Kun.uz

27 октябр бутун републикада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига депутатлик сайлови бўлиб ўтади. Шу сабаб Тошкент метрополитени иш фаолиятини 5:00 дан бошлашини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

Мавзуга оид