Жаҳон | 09:30 / 25.10.2024
4541
2 дақиқада ўқилади

Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди

Париждаги конференцияда Байрут учун маблағ йиғилди. Тахминан 800 миллион евро Ливан аҳолисига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужумлари фонида ушбу мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлашга сарфланади.

Фото: Hussein Malla/AP/picture alliance

Парижда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Исроил ва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасидаги жанглар фонида Ливанга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун 1 миллиард еврога яқин маблағ йиғилди. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барронинг 24 октябр, пайшанба куни аниқлик киритишича, 800 миллион евро аҳолига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Ливан қуролли кучларини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Тадбирда 70 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Германия 96 миллион евро, Франция эса 100 миллион евро ажратади.

Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин

Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливанга ҳужумларини давом эттириши минтақада янги можароларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у Хорватия бош вазири Андрей Пленкович билан Загребда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Исроилнинг Ғазо ва Ливанга ҳужумларига жавобан умумий позицияни ишлаб чиқиш учун мувофиқлаштириш зарурати муҳокама қилинди.

Ҳусайн Ғазо ва Ливандаги урушнинг давом этиши бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

ТИВ раҳбари, шунингдек, бунга йўл қўймаслик учун Исроилга босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид