Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг парламентлари билан ўзаро ҳамкорлик ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Сенат раиси Танзила Норбоева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди.
Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг парламентлари билан ўзаро ҳамкорлик ва истиқболдаги режалар ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.
Барча соҳаларда давлатлар ўртасидаги яқин қўшничилик алоқалари янги босқичга кўтарилгани, бу эса халқлар фаровонлиги учун жуда муҳим экани таъкидланди.
Бунда парламентларнинг роли ошиб бораётгани ҳамда Ўзбекистоннинг Ассамблея фаолиятидаги ташаббускор позисияси алоҳида қайд этилди.
Келгусида ҳам Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси ҳамда унга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга ва янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024
Декабр ойи охирида МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтади
20:31 / 27.10.2024