Жамият | 14:00 / 25.10.2024
1748
1 дақиқада ўқилади

ХДП ўз сайловолди ташвиқотини уйма-уй давом эттиряпти

Халқ демократик партияси (ХДП) сайловолди ташвиқотини мамлакат бўйлаб фаол олиб бормоқда. Охирги босқичларга етиб келган тадбирлар доирасида депутатликка номзодлар маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларга киришмоқда. Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ХДП номзодлари маҳалла аҳли билан учрашиб, партияни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

Фото: Халқ демократик партияси

Олдинги сайловлардан фарқли ўлароқ, бугунги сайловчилар юқори кайфият билан овоз беришда фаол қатнашиш учун номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишмоқда. Вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар маҳаллаларда аҳоли билан фаол мулоқотга киришган.

Номзодлар ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини устувор мақсадлар сифатида белгилаган ҳолда, сайловчиларга ўз дастурий ғоялари ҳақида маълумот беришмоқда.

Хоразмнинг яна бир ҳудудида, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Муқаддас Шарипова ва Урганч туман Кенгаши депутатлигига номзод Роҳила Мадраҳимова Оқ олтин маҳалласида сайловчилар билан учрашди. Улар партиянинг дастурий мақсадлари ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, барча сайловчиларни сайлов кунида Ўзбекистон ХДП ва ундан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Мавзуга оид