Исроил Путинни Эрон баллистик ракеталарисиз қолдирди
Экспертларнинг таъкидлашича, Эронда йўқ қилинган ишлаб чиқариш тармоқларини қайта тиклаш бўйича ўз технологиялари йўқ, шу сабабдан ракеталарни ишлаб чиқариш камида бир йилга тўхтаб қолиши мумкин.
Исроил армияси томонидан 26 октябр куни Эрон ҳарбий объектларига уюштирилган ҳужум Россияни Украинадаги урушда фойдаланаётган қуролларсиз қолдириши мумкин, деб хабар беради The Moscow Times.
Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг 100 га яқин самолётлари, жумладан, F-35 қирувчилари иштирок этган ҳужуми натижасида Эрондаги асосий ракета саноати заводлари ишғол этилганди.
Вазиятдан хабардор манбаларнинг таъкидлашича, Исроил 2024 йилда Россия армиясига етказиб бериш бошланган Эрон баллистик ракеталари учун ёнилғи ишлаб чиқарувчи 12 та объектни ишдан чиқарган. АҚШ ва ЕИ маълумотларига кўра, яқин масофага мўлжалланган Fath-360 ракеталарининг илк партияси Россияга сентябрда етказиб берилган. Украина томонига кўра, уларнинг бир қисми Волгоград областида жойлашган посёлкадаги ракета ва артиллерия қуроллари арсеналининг ўққа тутилиши натижасида йўқ қилинган.
Эронда йўқ қилинган ишлаб чиқариш тармоқларини қайта тиклаш бўйича ўз технологиялари йўқ, шу сабабдан ракеталарни ишлаб чиқариш камида бир йилга тўхтаб қолиши мумкин. Бу эса Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи, Яман хусийлари ва Россия армияси Эрон ракеталарисиз қолишини англатади. «Эрон ўз ишлаб чиқариш қувватини қайта тикламагунча, бир неча ой давомида Россияга баллистик ракеталарни етказиб бера олмайди», — дейди Яқин Шарқ бўйича исроиллик эксперт Аншел Пфеффер.
Россия Эрондан ракеталардан ташқари «Shahed» дронларини ҳам харид қиларди, хориждан сотиб олинадиган умумий харажатлар, жумладан, Шимолий Корея снарядлари ҳам ҳисобга олинганда ҳар чоракда 120-150 миллиард рублни ташкил этади. Бу ҳар чоракда 1 триллион рублни ташкил этадиган Россия ҳукумати мудофаа харидларини молиялаштиришнинг тахминан 15 фоизи демак.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 26 октябрга ўтар кечаси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштирилгани ҳақида эълон қилди. NBC News хабарига кўра, Исроил нишонлари орасида Теҳрондаги казарма ва қурол омбори бўлган. Fars агентлиги, ўз навбатида, ҳаво зарбалари нишони Теҳрон жануби ва жануби-ғарбидаги ҳарбий базалар бўлганини хабар қилди.
Мавзуга оид
10:51
Россияда «ЧГК» ўйинчилари уюшмаси «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
08:28
Исроил мудофаа вазирининг истеъфоси: минглаб кишилар намойишга чиқди
23:30 / 05.11.2024
Бинямин Нетаняҳу Исроил мудофаа вазирини лавозимдан олди
16:50 / 05.11.2024