Жамият | 10:50 / 29.10.2024
1871
1 дақиқада ўқилади

1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида маълум бўлган.

А.C.I. МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 111 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид