Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
Тошкент вилоятининг Зангиота ҳамда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Зангиота туманида фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги “Маданият” ҳамда “Фаробий” МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.
Оқибатда жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Шеробод туманида фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказган.
Оқибатда 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025