Ўзбекистон | 13:58 / 31.10.2024
12430
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди

Хорижлик талабаларнинг энг кўпи Ҳиндистон фуқаролари бўлиб, уларнинг умумий сони 5733 нафарни ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 845 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон ОТМда таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши:

·      Ҳиндистон – 5733 нафар;

·      Покистон – 1358 нафар;

·      Туркманистон – 904 нафар;

·      Россия – 750 нафар;

·      Қозоғистон – 537 нафар;

·      Тожикистон – 285 нафар;

·      Қирғиз Республикаси – 285 нафар;

·      Афғонистон – 196 нафар;

·      Хитой – 182 нафар;

·      Корея Республикаси – 176 нафар;

·      Канада – 124 нафар;

·      Бошқалар – 315 нафар.

Мавзуга оид