Жамият | 19:06 / 01.11.2024
3211
1 дақиқада ўқилади

Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди

Марказ фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун бир неча тавсиялар берди.

Фото: Shutterstock

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган кўплаб вируслардан огоҳлантирди.

Қайд қилинишича, фирибгарлар аккаунтни эгаллаб олиш мақсадида турли хил кўринишларда зарарли ҳавола ва файлларни тарқатмоқда.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш, SMS-хабарда келган рақамларни ҳеч кимга айтмаслик, Telegram созламасидаги «Қурилмалар» бўлимида «Фаол сеанслар»ни текшириб, нотаниш қурилмалар фаолиятини тўхтатишни тавсия этмоқда.

Аввалроқ, фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбораётгани, «Фото» деб номланган файл APK кенгайтмасига эга экани, уни босиш орқали зарарли вирусни фаоллаштириш мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид