Ўзбекистон | 14:30 / 02.11.2024
1494
2 дақиқада ўқилади

ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат-хусусий шериклик соҳасини такомиллаштириш ва комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • ДХШ лойиҳаларини дастлабки баҳолаш, ташаббус қилиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш;
  • ДХШ лойиҳаларининг танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш, давлат-хусусий шериклик шартномасини тузиш;
  • ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда ер участкалари ва мулкий комплексларни тақдим этиш;
  • ДХШ лойиҳалари реестрини юритиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва ҳисобот тақдим этиш.

Шунингдек, Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда ДХШ лойиҳалари доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, таъмирлаш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни таъминлаш манбалари кўрсатилган. Низомда давлат бюджетидан субсидиялар ва кредитлар ажратиш, кредит линияларини очиш, шунингдек, бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш тартиби ҳам белгиланган.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда ҳокимиятларга умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда халқаро Source платформасига уланиш орқали инвестициявий жозибадорликни ошириш ва халқаро инвесторларни жалб қилиш бўйича чоралар кўриш топширилди. Source'да ДХШ лойиҳаси концепцияси, тендер ҳужжатлари ва битим шартлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Мавзуга оид