Жаҳон | 10:10 / 02.11.2024
13397
3 дақиқада ўқилади

«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди

«Крокус Сити Холл»даги теракт бўйича Ингушетиядан тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди, икки нафари ҳибсга олинган, яна икки нафари қидирувга берилган, деб ёзади «Коммерсант» газетаси.

Фото: Sergei Karpukhin/TASS/picture alliance

«Крокус Сити Холл»да 145 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт бўйича жиноий ишда тўрт янги айбланувчи пайдо бўлди. Уларнинг барчаси Ингушетия фуқаролари, улардан икки нафари ҳибсга олинган, яна икки нафари қидирувга берилган. Бу ҳақда 1 ноябр, жума куни «Коммерсант» газетаси хабар қилди.

Унга кўра, гап Сурхахида туғилганлар — Ҳусайн Медов, Жабраил Аушев ва Хаваж-Багаудин Алиев, шунингдек, экажеволик Батир Кулаев ҳақида кетмоқда.

Улар «бир гуруҳ бўлиб олдиндан тил бириктириб, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласи» ва «гуруҳ томонидан содир этилган портловчи қурилмалар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси» моддалари бўйича айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Медов тўртта фойдаланишдан чиққан Калашников автоматини жанговар автоматларга айлантирган, Кулаев улар учун магазин ва патронларни топган, Аушев ва Алиев Ингушетиянинг Экажево ва Сурхахи қишлоқлари яқинида омборларга қурол ва ўқ-дориларни етказиб берган, шундан сўнг жиҳозлар Москвага олиб кетилган. 

Россияни бир йил ичида 2 млндан ортиқ мигрант тарк этди

Расмий идораларнинг хабарларига кўра, ўтган йил давомида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари Россияни тарк этган. 18 сентябр куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда 6,17 миллион хорижий фуқаро рўйхатга олинган.

«Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, миграция рўйхатидан ўтиш давлат ахборот тизимида маълумотлари мавжуд, Россияда бўлган чет эл фуқаролари сони 6 миллион 174 минг 777 нафарни ташкил қилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, бутун 2023 йил давомида Россия Федерациясида 8,5 миллиондан ортиқ киши миграция учун рўйхатдан ўтган, деди июн ойи охирида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова. «Асосан, МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари мамлакатимизда ишлаяпти. 2023 йилда ҳудудимизга 9 миллион 973 минг 338 киши кириб келган. Улардан 8 миллион 507 минг 906 нафари миграция учун рўйхатга олинган», — деди Москалкова.

Мавзуга оид