Ўзбекистон | 17:00 / 02.11.2024
4632
3 дақиқада ўқилади

ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар

1-2 ноябрь кунлари Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 75 йиллик юбилейини нишонлади. Тадбирга хорижий давлатлар элчилари, ОКМКнинг ҳамкор ташкилотлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг комбинат меҳнат жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Фото: ОКМК

Шунингдек, Бош вазир юбилей сана муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига биноан тақдирланган бир гуруҳ ишлаб чиқариш ходимларига ўз мукофотларини топширди.

Комбинат мураккаб ва шонли тарихий йўлни босиб ўтди.1949 йилда “Олтин топган” комбинати қурилиши бошланган ва 1967 йилда комбинатга ҳозирги ном — Олмалиқ кон-металлургия комбинати берилди. Истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб янги лойиҳалар амалга оширила бошланди. 1991 йилда кумуш ва олтинни аффинажлаш цехи қурилиши якунланиб, комбинат ўзининг илк кумуш ва олтин қуймаларини ишлаб чиқарди.

Ҳозирги кунга келиб, ОКМК Ўзбекистон ва Марказий Осиёда мис-молибден ва полиметалл маъданларни қазиб олишда етакчи корхоналардан биридир. Жаҳон миқёсида эса комбинат катодли мис ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик 30 та корхона қаторига киради. Комбинат таркибида 6 та кончилик корхонаси, 5 та бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва рух заводлари, марказий таъмирлаш-механика заводи ва бошқа ёрдамчи цехлар мавжуд. Бу ерда 35 мингдан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

2030 йилгача ОКМКни ривожлантириш концепцияси доирасида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши амалга оширилмоқда. Жорий йил 15 октябрда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилди. Янги фабрика юқори технологик, экологик хавфсизликни таъминлайдиган ускуналар билан жиҳозланади. Бу хақда тадбир давомида сўз борди.

 

 

 Шунингдек, кончи металлурглар шаҳрида 2 ноябрь куни сана муносабати билан халқ сайли ўтказилди.

 Комбинат корхоналарининг кўргазмаси намойиш этилди. Улкан техника воситаларидлан тортиб, ҳар бир корхона ўзининг фаолиятини акс эттирувчи макетлари ва қўл меҳнати билан ясалган турли буюмларни тақдим этишди.

 

 “Ёшлар” боғида спортнинг 8 тури бўйича спорт мусабақалари ўтказилди. Унда ғолиб жамоа аъзолари комбинатнинг қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

 

 

Юбилей тадбирлари ОКМК спорт мажсуасида гала концерт дастури билан давом эттирилди. концерт давомида комбинатнинг бир гуруҳ илғор ишчи ходимлари “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланишди

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид